Еврокенгаш ва Европа комиссияси президентлари Антониу Кошта ва Урсула фон дер Ляйен ЕИ — Марказий Осиё биринчи саммитида иштирок этиш учун 3−4 апрелда Ўзбекистонда бўлади. Кун тартибида — транспорт ва рақамли алоқа, стратегик хомашё, иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш.
Европа давлатлари ТИВ раҳбарлари Трампнинг Киев ўз ерларини қайтариб олиши даргумонлиги ҳақидаги сўзларига жавобан Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва унинг ҳудудий яхлитлигини қўллашга тайёрлигини билдирди. «Украина ва Европа ҳар қандай музокаранинг бир қисми бўлиши керак», — деди вазирлар.
Арманистон парламенти мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш жараёнини бошлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Аввалроқ бош вазир Пашинян лойиҳа ЕИга тўғридан-тўғри аъзоликни англатмаслиги ва бу масала бўйича қарор референдум орқали қабул қилинишини айтганди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Европа кенгаши раҳбари Антониу Кошта телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон билан ЕИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим тез орада имзоланишига ишонч билдирди.
Апрель ойида Самарқандда Европа Иттифоқи — Марказий Осиё биринчи саммити бўлиб ўтади. Аввалроқ тадбир ЕИда ўтган йили янги ҳукумат тузилгани сабабли 2024 йилдан 2025 йилга кўчирилган эди.
Арманистон ҳукумати Европа Иттифоқига аъзо бўлиш жараёнини бошлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Энди ҳужжат парламентга юборилади. Бош вазир Никол Пашинян бундай қарор фақат умумхалқ референдуми орқали қабул қилиниши мумкинлигини айтди.
ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов ҳамда ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича янги тайинланган олий вакили Кая Каллас ўртасида илк телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Томонлар бу йил Самарқандда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё — ЕИ саммитини интиқлик билан кутаётганини алоҳида таъкидлади.
Ўзбекистон Туркманистондан юк машиналарини олиб кириш учун йиғимларни 80−100 долларга оширди. Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Озарбайжон учун юк транспортининг бўлиш вақти бўйича табақалаштирилган тарифлар жорий этилди. Эрон учун ставка нолга тенглаштирилди.
Европа Иттифоқи Суриянинг янги раҳбарияти билан Россия ҳарбий базаларини мамлакатдан чиқаришни муҳокама қилмоқчи, деб хабар берди иттифоқ олий вакили Кая Каллас. ЕИнинг кўпгина расмийлари Сурияда Россия ҳарбийлари бўлмаслиги тарафдори. Бу масала «Сурия расмийлари билан учрашувларда кўтарилади».
Европа Иттифоқи кенгаши Россияга қарши санкцияларнинг 15-пакетини маъқуллади. 54 нафар жисмоний шахс ва 30 та, жумладан, Хитой, Ҳиндистон, БАА ва бошқа мамлакатлар ташкилотлари чекловларга учради. Янги чоралар Россиянинг «соядаги флоти»га ҳам қаратилди.
Ўзбекистон ҳукумати Европа Иттифоқига GSP+ савдо имтиёзли режимини яна 10 йилга узайтиришни, шунингдек, божсиз экспорт қилинадиган товарлар рўйхатини кенгайтиришни таклиф қилди. Шунингдек, ўзбек маҳсулотларини Европа стандартларига мослаштириш масалалари ва бошқалар муҳокама қилинди.
Европа иқтисодиёти кунлари давомида Осиё ва Европа ўртасидаги юк ташувини ривожлантиришда Ўзбекистоннинг роли муҳокама қилинди. Мутахассислар Транскаспий транспорт йўлаги ривожланиши учун зарур омиллар, жумладан, инфратузилмани кенгайтириш ва логистика, божхона жараёнини рақамлаштиришни таъкидлади.
Европа Иттифоқи Ўзбекистонни барча мавжуд воситалар билан қўллаб-қувватлашни давом эттиради, деб таъкидлади элчи Тойво Клаар. Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши «яқин келажакда» Брюсселда, ЕИ-Марказий Осиё биринчи саммити эса 2025 йилда бўлиб ўтиши мумкин.
АҚШ ва Европа Иттифоқи Грузияда ўтган парламент сайловларида йўл қўйилган барча қоидабузарликларни текширишга чақирмоқда. Грузия президенти эса сайлов натижаларини тан олишдан бош тортди ва фуқароларни норозилик намойишлари ўтказишга чорлади.
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Тойво Клаар ўз вазифасини бажаришга киришди. Уни мамлакат ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қутлади. Сўнгги етти йилда у Европа Иттифоқининг Жанубий Кавказ ва Грузиядаги инқироз бўйича махсус вакили бўлиб ишлаган.
Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари Януш Войтсеховский 5−6 сентябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. У ҳукумат вакиллари билан учрашади ва денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатларда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича форумда нутқ сўзлайди.
Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида қуёш энергияси билан ишлайдиган томчилатиб суғориш тизими ишга туширилди, лойиҳа БМТТД ва ЕИ ҳамкорлигида амалга оширилди. Сув қуёш панеллари энергиясидан фойдаланган ҳолда 180 м чуқурликдаги қудуқдан чиқарилади. Тизим қуввати 3 га ерни суғоришга етади.
2021 йил мартидан буён Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Шарлотта Адриан дипломатик миссиясини якунлади.
Бир қатор ЕИ давлатлари Афғонистонда 2021 йилда Толибон ҳокимият тепасига келганидан кейин ёпилган элчихоналарини қайта очиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзди Bloomberg.
Европа Иттифоқи Грузиянинг иттифоққа қўшилиш жараёнини тўхтатди. Мамлакатда «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши номзодга кўрсатилган қадамлардан чекиниш деб баҳоланди. Еврокенгаш, шунингдек, Тбилисини «кузги парламент сайловлари эркин ва адолатли ўтишини таъминлашга» чақирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг